“Эндиликда саёҳатчилар иккала авиакомпаниянинг ҳафтасига мавжуд тўққизта авиақатновидан энг қулайини танлаш имкониятига эга. Келишув транзит йўловчиларга туташувларнинг кенг танловини ҳам тақдим этиб, Тошкент ва Бокудаги хаблар орқали халқаро саёҳатлар учун йўналишларнинг қулайлиги ва оммабоплигини оширади”, — дея қайд этилган хабарда.
“Ҳар бир янги келишув билан биз шаҳарларимиз ва маданиятларимизни яқинлаштирмоқдамиз. AZAL билан "code-share" – бу нафақат йўловчилар учун қулайлик, балки Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва очиқлик рамзи. Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик саёҳатлар учун янги имкониятлар очади ва халқларимизни яқинлаштиради”, — деди “Uzbekistan Airways” Бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Ядгаров.