Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия 6060 нафар украин аскарининг жасадини Украинага топширди

Мединский: Украина томонига ҳалок бўлган УҚК офицерлари ва аскарларининг жасадлари топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия Украина Қуролли кучлари қурбонларининг 6060 жасадини Украинага топширди, дея хабар берди Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Россия Украина Қуролли кучлари офицерлари ва аскарларининг 6060 жасадини Украинага топширди.

"Украина томонига жами 6060 нафар ҳалок бўлган УҚК офицерлари ва аскарларининг жасадлари топширилди", — дея маълум қилди у.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия яна 1200 нафар аскар жасадини Украинага топширди