TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Энди Ўзбекистон ва Ўмон авиакомпаниялари ҳафтасига 50 тагача қатнов амалга ошириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон ҳамда Ўмон Султонлиги ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки давлат Авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Будут расширены узбекско-оманские отношения в сфере гражданской авиации
© Министерство Транспорта Республики Узбекистан
Музокараларда икки давлат ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, жумладан, “Oman Air” авиакомпаниясининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган парвозлари ҳамда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасидаги келишувларни янгилаш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Будут расширены узбекско-оманские отношения в сфере гражданской авиации
© Министерство Транспорта Республики Узбекистан
“Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон ва Ўмон авиация маъмуриятлари ўртасидаги келишув янгиланди. Имзоланган келишувга асосан ҳар икки томон авиакомпанияларига ҳафтасига 50 тагача қатнов амалга оширишга рухсат берилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Самарканд ҳамда Салала халқаро аэропортларида очиқ осмон режимидан фойдаланиш ҳамда юк ташиш парвозларида аэропортларда “бешинчи, олтинчи ва еттинчи ҳаво эркинлиги”дан фойдаланиш ҳуқуқи берилди.
Айтилишича, вазирлик томонидан жорий йилда “Oman Air” авиакомпаниясининг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри мунтазам парвозларини йўлга қўйилишида тегишли ёрдам кўрсатилади.