ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Эрон Теҳронга қарши тажовузни тўхтатган тақдирда, Исроилга зарба беришни тўхтатади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакат телевидениеси орқали эфирга узатилган элчилар билан учрашувда маълум қилди.
"Биз ўзимизни ҳимоя қиламиз, бу ўз-ўзини ҳимоя қилиш. Табиийки, агар тўхтаса, биз ҳам жавоб беришни тўхтатамиз", — деди у.
Унинг айтишича, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлаш учун шартнома имзолашга тайёр.
“Биз Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлайдиган ҳар қандай келишувга тайёрмиз, чунки бизнинг принципимизга кўра, ядро қуроли тақиқланган. Аммо мақсад Эронни ядровий ҳуқуқларидан маҳрум қилиш бўлса, табиийки, биз бундай келишувга тайёр эмасмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, Эрон АҚШдан Исроилнинг Эрон ядровий инфратузилмасига ҳужумларини қоралашини кутмоқда.