Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан заруриятсиз кўчага чиқмасликни сўради

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг, дейилади элчихона хабарида.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларидан заруриятсиз кўчага чиқмасликни сўради.
“Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз. Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг”, - дейилади элчихона хабарида.
Шунингдек, элчихонага ўта зарур бўлмаган ҳолларда консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралмоқда.
“Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг”, - дейилади хабарда.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397.
“Ҳақиқий ваъда – 3”: Эрон Исроил томон юзлаб баллистик ракеталар учирди