“Ҳақиқий ваъда – 3”: Эрон Исроил томон юзлаб баллистик ракеталар учирди

© РИА НовостиИран нанес массированный ракетный удар по Израилю.
Иран нанес массированный ракетный удар по Израилю.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
Oбуна бўлиш
Эроннинг жавоб ҳужуми натижасида Исроилда жароҳатланганлар сони камида 70 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Jerusalem Post” газетаси.
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Исроил 13 июнь куни эрта тонгда “Исёнкор шер” операцияси доирасида Эрон ҳарбий ва ядровий объектларига зарба берди.
Зарба қурбонлари – Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий, Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Бағирий, ҳаво ҳужумидан мудофаа базаси қўмондони Ғулом Али Рашидий ва олти нафар ядро олими.
Бунга жавобан Эрон Исроил томон юзлаб баллистик ракеталарни учирди. Теҳрон операцияни “Ҳақиқий ваъда – 3” деб атади.
Эроннинг жавоб ҳужуми натижасида Исроилда жароҳатланганлар сони камида 70 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Jerusalem Post” газетаси.
“Ynet” портали аввалроқ 63 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 2 киши ҳалок бўлгани ва 21 киши касалхонага ётқизилганлиги ҳақида маълум қилган.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Исроилнинг тажовузини уруш эълон қилиш деб атади.
CNN телеканали исмини ошкор этмаган Эроннинг юқори мартабали мулозимига таяниб хабар беришича, Теҳрон Исроилни ҳимоя қилган ҳар қандай давлатнинг базаларига зарба беради.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Америка президентининг Исроил операциясини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сўзлари фонида АҚШ ўз ҳаракатлари билан Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларни маъносиз қилганини маълум қилди.
Фасад здания с надписью МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Ўзбекистон ТИВ Исроил ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0