БМТ вакили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ижобий тажрибани эътироф этди

Таъкидланишича, Ўзбекистон инсон салоҳиятини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, самарали бошқарув ва экологик барқарорликка эришишни асосий устуворлик деб билади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат конференциясининг Женева шаҳрида ўтказилган 113-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий адолат бўйича Глобал коалициянинг форуми доирасида “Ҳамкорлар суҳбати – инсон ҳуқуқлари иқтисодиёти” мавзусида бўлиб ўтган панель муҳокамасида Танзила Нарбаева расмий баёнот билан иштирок этди.
На форуме Глобальной коалиции за социальную справедливость отмечен положительный опыт Узбекистана
Сенат раиси Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш ва ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Баёнотда иқтисодий ва ижтимоий сиёсат фуқаролар манфаатларига хизмат қилиши, инсон ҳуқуқлари эса инклюзив ва барқарор иқтисодиётнинг асосига айланиши кераклиги алоҳида қайд этилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон инсон салоҳиятини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, самарали бошқарув ва экологик барқарорликка эришишни асосий устуворлик деб билади. Ушбу тамойиллар инсон ҳуқуқларига асосланган иқтисодиёт ёндашуви билан уйғунлашади.
На форуме Глобальной коалиции за социальную справедливость отмечен положительный опыт Узбекистана
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга нафақат имтиёз, балки фундаментал ҳуқуқ сифатида қаралаётгани таъкидланди. ХМТ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “2030 йилгача ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия” универсал қамров, ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта ва меҳнат бозоридаги фаол чораларни назарда тутади.
Баёнот якунида инсон ҳуқуқлари тамойилларини глобал молиявий бошқарув тизимларига чуқур интеграциялаш зарурлиги таъкидланди.
На форуме Глобальной коалиции за социальную справедливость отмечен положительный опыт Узбекистана
Тадбир давомида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ижобий тажрибани эътироф этди.
Ўзбекистон ҳамкорликка тайёрлигини, тажриба алмашишга очиқлигини ва ҳар бир сиёсат, бюджет ва ислоҳот инсон ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак, деган қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади.
Танзила Нарбаева БМТ вакили билан учрашди — муҳокама қилинган масалалар