TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россия қўшинлари Суми вилоятидаги Яблоновка аҳоли пунктини озод қилди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Бир ҳафта ичида "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари томонидан ҳужум ҳаракатлари давомида Суми вилоятининг Яблоновка аҳоли пункти озод қилинди", — дейилади ҳарбий идора хабарида.
"Восток" гуруҳи бўлинмалари ДХРдаги Комар аҳоли пунктини озод қилди.
"Ўтган ҳафта давомида "Восток" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари томонидан фаол ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Комар аҳоли пункти озод қилинди", — дейилади хабарида.