Тадбир иштирокчилари республика ҳукуматининг хорижда фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишида кўрилаётган чораларини муҳокама қилишди.
Миграция агентлигининг судгача ва суд тартибида низоларни ҳал этиш бўлими бошлиғи Исломжон Ҳамроевнинг сўзларига кўра, давлат хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлганларга ёрдам бериши керак.
"Миграция ривожланиши бу табиий ҳолат. Фуқароларимиз хориж давлатларида юқори маошли ишларни топмоқда. Давлат бу жараёнда уларга ёрдам бериши, имтиёзлар яратиши, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Бу борада Ўзбекистонда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда", — деди Миграция агентлиги вакили.
Шунингдек, хорижда ишламоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар берилди. Биринчи ва энг муҳим тавсиялардан бири — қонуний ишлайдиган ва лицензияга эга миграция ёки хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилиш.
Бу ҳақда батафсил — тўлиқ видеода.