Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон хорижда вақтинча меҳнат қилмоқчи бўлганларга қандай ёрдам бермоқда — видео

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида меҳнат миграциясини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеокўприк бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари республика ҳукуматининг хорижда фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишида кўрилаётган чораларини муҳокама қилишди.
Миграция агентлигининг судгача ва суд тартибида низоларни ҳал этиш бўлими бошлиғи Исломжон Ҳамроевнинг сўзларига кўра, давлат хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлганларга ёрдам бериши керак.

"Миграция ривожланиши бу табиий ҳолат. Фуқароларимиз хориж давлатларида юқори маошли ишларни топмоқда. Давлат бу жараёнда уларга ёрдам бериши, имтиёзлар яратиши, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Бу борада Ўзбекистонда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда", — деди Миграция агентлиги вакили.

Шунингдек, хорижда ишламоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар берилди. Биринчи ва энг муҳим тавсиялардан бири — қонуний ишлайдиган ва лицензияга эга миграция ёки хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилиш.
Бу ҳақда батафсил — тўлиқ видеода.
Янгиликлар лентаси
0