Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Келишувларга мувофиқ аскарларнинг жасадларини топшириш бошланди — Мединский

Мединский: оғир ярадор асирларни алмашиш эртага бошланади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Россия Украинага Украина Қуролли кучлари аскарларининг 1212 та жасадини топширди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг ёзишича, Истанбул келишувларига мувофиқ, ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини топшириш бошланди. Унга кўра, Киевга Украина Қуролли кучлари аскарларининг 1212 та жасади топширилди, Россияга 27 нафар ҳалок бўлган аскар қайтарилди.
Началась передача тел погибших солдат в соответствии со "стамбульскими договоренностями".
Оғир ярадор асирларни алмашиш эртага бошланади.
"Эртага фронт чизиғидан оғир яраланган асирлар билан шошилинч "санитария алмашинуви"ни ҳам бошлаймиз. Россия ўзиникини ташлаб қўймайди!", — деб ёзди Мединский.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ўз аскарларининг жасадларини олиб кетишдан бош тортди — Захарова