"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевдан, Ўзбекистон ҳукуматидан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан, ватандошлар, бутун Ўзбекистон халқи, элчихона ходимлари ва турмуш ўртоғимдан жуда миннатдорман", — дея қўшимча қилди Россия элчиси.
"Бугун Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар халқаро ҳуқуқ, суверенитетни ҳурмат қилиш, қарорлар қабул қилишда мустақиллик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ана шундай ўзаро манфаатли шерикликнинг ёрқин намунаси эканлиги қувонарлидир. Ғарбнинг мамлакатларимиз ўртасида низо уруғини экишга, халқларимизни бўлиб ташлашга бўлган ўта такаллуфсиз уринишларига қарамай, биз иғволарга учмаймиз ва президентларимиз томонидан сиёсат ва иқтисодиётдан тортиб энергетика, таълим, фан ва маданиятгача бўлган муҳим соҳаларда кўп босқичли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган йўналишга амал қилишда давом этамиз”, — дея қайд этди Олег Мальгинов тадбирда.