Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Истанбулда бўлаётган тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев: биз Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Истанбулда бўлаётган тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган инвестиция форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда президент нутқ сўзлади.
Унинг қайд этишича, дунёда тинчлик, адолат ва инсон қадрига бўлган умумий ишончни таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим.
“Биз буни тушуняпмиз, шунга қараб ҳаракат қилишимиз керак. Биз Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз ва Истанбулда бўлаётган тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди президент.
Маълумот учун, форумда 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, дунёнинг 100 тага яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этмоқда.
Форумнинг асосий воқеаси — Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятини намойиш этувчи биринчи Миллий кўргазма бўлди. Унда эса, нефт-кимё, машинасозлик, қурилиш саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби 10 дан ортиқ тез ривожланаётган соҳалар бўйича 90 та компания ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаронинг музлатилиши ядро урушига олиб келади — Мединский