Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди – фото

Ўзбекистон ва Словакия етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
1 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

2 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

3 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

4 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

5 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

6 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

7 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

8 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

9 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

10 / 10

Словакия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Словакия бош вазири Ўзбекистонга келди