Словакия бош вазири Ўзбекистонга келди

© UzA Премьер-министр Словакии прибыл в Ташкент
Премьер-министр Словакии прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Oбуна бўлиш
Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Словакия бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
ЎзА хабарига кўра, Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
© UzA Премьер-министр Словакии прибыл в Ташкент
Премьер-министр Словакии прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Премьер-министр Словакии прибыл в Ташкент
Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 июнь куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Мулоқотларда савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Роберт Фицо. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2025
Словакия бош вазири Ўзбекистонга келади — ташриф мақсади
Янгиликлар лентаси
0