ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Евроосиё иқтисодий форумида божхона ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, савдо оқимларининг ўзгариши ва глобал рақамлаштириш шароитида божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий этиш, ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, шунингдек, транзит салоҳиятини ривожлантиришда ЕИК ва ЕОИИ мамлакатларининг ўзаро мувофиқлашган иши жуда муҳимдир.
Бу нафақат божхона тартиб-таомилларини тезлаштиради, балки ЕОИИ ташқи савдо алоқаларини янада ривожлантириш ва унинг инвеститсиявий жозибадорлигини ошириш учун шароит яратади. Божхона ҳамкорлигининг шу ва бошқа муҳим жиҳатлари 26-27 июнь кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Евроосиё иқтисодий форумида муҳокама қилинади.
“Божхона соҳасида бизда ягона божхона назорати мавжуд ва бу ерда ҳамма бир хил қадам ташлаши ва бир мамлакатда ёки энг яхши жаҳон амалиёти асосида амалга оширилаётган инновациялар божхона ишига имкон қадар тезроқ жорий этилиши жуда муҳимдир. Божхона, эҳтимол, бугунги кунда давлат бошқаруви соҳасидаги энг рақамлаштирилган соҳалардан биридир - бу нафақат Россия Федерацияси ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва унга аъзо мамлакатларга тааллуқли, бу бутун дунёда ягона божхона ҳудудининг ташқи кўринишидир”, — деди ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов.
Форум доирасида божхона бўйича учта муҳим тадбир режалаштирилган: божхона тартибга солишдаги янгиликлар бўйича панель сессияси, божхона органларини рақамли трансформация қилиш ва ўтказиш пунктларини ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари бирлашманинг транзит салоҳиятини кенгайтириш асоси сифатида ўтказилди.