ЕОИИ айрим маҳсулотлардаги божхона тўловларини вақтинча нолга туширди

© Sputnik / Бахром ХатамовФруктовые ряды на базаре
Фруктовые ряды на базаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК кенгаши айрим маҳсулотларга нисбатан импорт божларининг вақтинчалик ноль ставкаларини белгилади.
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) шарбатлар ишлаб чиқариш учун тропик мевалардан тайёрланган пюре учун импорт божхона тўловларини вақтинча нолга туширди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши банан, манго, киви, нектарин пюреси, шунингдек шафтоли, ўрик ва нокдан тайёрланган маҳсулотларга нисбатан импорт божхона божларининг вақтинчалик ноль ставкаларини белгилади.
"Ушбу мевалардан тайёрланган концентрланган пюре шарбат маҳсулотлари, жумладан, болалар озуқаси ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Аммо уларнинг аксарияти ЕОИИ мамлакатлари ҳудудида ўсмайди ёки саноатда қайта ишлаш учун етарли бўлмаган миқдорда ўсади. Шу муносабат билан, бизнес сўнгги йилларда нархлари сезиларли даражада ошган импорт хомашёсини сотиб олмоқда", — дея тушунтирди ЕИК Божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян.
Шу билан бирга, у чора-тадбирнинг амал қилиш муддати ЕОИИ давлатларида ўз боғдорчилигини ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилганлигини ва турли хил пюрелар учун бир йилдан уч йилгача бўлишини таъкидлади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0