TOШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё металлургия ваколатлари марказини яратишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболларини кўрмоқда. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИКнинг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев И.П. Бардин номидаги Қора металлургия марказий илмий-тадқиқот институти раҳбарияти билан ЕОИИда металлургия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Суҳбатдошлар қора металлургияни технологик ривожлантириш соҳасида саноат ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини, турли саноат тармоқлари учун янги турдаги эскиришга чидамли пўлатни ишлаб чиқариш ва қўллашни ривожлантириш ҳамда ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан саноат ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
“ЕОИИ саноатида ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ЕИКнинг янги механизмидан Иттифоқ мамлакатларида янги металлургия ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилишда самарали фойдаланиш мумкин”, — деди Николай Кушнарев.