Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда металлургия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди

© РИА Новости / Павел ЛисицынПроизводство стальных конструкций на заводе
Производство стальных конструкций на заводе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2025
Oбуна бўлиш
ЕИКнинг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев И.П. Бардин номидаги Қора металлургия марказий илмий-тадқиқот институти раҳбарияти билан учрашди.
TOШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё металлургия ваколатлари марказини яратишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболларини кўрмоқда. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИКнинг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев И.П. Бардин номидаги Қора металлургия марказий илмий-тадқиқот институти раҳбарияти билан ЕОИИда металлургия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Суҳбатдошлар қора металлургияни технологик ривожлантириш соҳасида саноат ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини, турли саноат тармоқлари учун янги турдаги эскиришга чидамли пўлатни ишлаб чиқариш ва қўллашни ривожлантириш ҳамда ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан саноат ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
“ЕОИИ саноатида ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ЕИКнинг янги механизмидан Иттифоқ мамлакатларида янги металлургия ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилишда самарали фойдаланиш мумкин”, — деди Николай Кушнарев.
Иркутский алюминиевый завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: рангли металлургия соҳасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
Янгиликлар лентаси
0