Бахтиёр Саидов “Марказий Осиё – Ҳиндистон” вазирлар учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистонда "Марказий Осиё - Ҳиндистон" 4-вазирлар учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.
4-й министерский диалог "Центральная Азия - Индия"
“Илиқ меҳмондўстлик учун Субраманям Жайшанкар (Ҳиндистон ташқи ишлар вазири – таҳр.) жанобларига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз”, - деб ёзди Саидов.
4-й министерский диалог "Центральная Азия - Индия"
Учрашувда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, технологик ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор тараққиётни таъминлаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
“Кўплаб натижаларга эришилди, янги ташаббуслар илгари сурилди, олдимизда бажарилиши керак бўлган ишлар кўлами унданда кўп. Ҳеч шубҳасиз, ушбу платформа минтақамиз ва Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга ва янгиларини яратишга хизмат қилади”, - деб ёзади Саидов.
4-й министерский диалог "Центральная Азия - Индия"
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Модига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари етказилди.
Глава МИД Узбекистана Бахтиёр Саидов встретился с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди.
“Бугунги учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларининг мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлади ҳамда кенг қамровли ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратди”, - деб ёзди ташқи ишлар вазири.
Глава МИД Узбекистана Бахтиёр Саидов встретился с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди.
Таъкидланишича, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жадаллаштирилади, янада аниқ натижаларга эришиш йўлида барча имкониятлар ишга солинади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи