https://sputniknews.uz/20250219/ozbekiston-hindiston-yoshlar-hamkorlik-48025411.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ҳамкорлик ҳужжатини Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ва Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирининг ўринбосари Мита Раживлочан имзолади. 19.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-19T13:16+0500
2025-02-19T13:16+0500
2025-02-20T17:00+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
ёшлар
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/14/48055249_4:0:1277:716_1920x0_80_0_0_e9b086f2075bc12175e1dd9e79ebba0f.jpg
TOШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Деҳлида Ўзбекистон Ёшлар агентлиги ҳамда Ҳиндистон Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги ўртасида англашув меморандумини имзоланди, дея хабар берди "Дунё" АА. Ҳамкорлик ҳужжатини Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ва Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирининг ўринбосари Мита Раживлочан имзолади. Мита Раживлочан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари тарихида янги боб очиш фурсати келганини айтди. Томонлар қуйидагиларга келишиб олишди:
https://sputniknews.uz/20250218/kelajakka-qadam-talabalar-imkoniyatlar-48001771.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/14/48055249_163:0:1118:716_1920x0_80_0_0_a86ac12d016298f3ad7864fea717ec02.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, ёшлар, элчи
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, ёшлар, элчи
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи
13:16 19.02.2025 (янгиланди: 17:00 20.02.2025) Ҳамкорлик ҳужжатини Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ва Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирининг ўринбосари Мита Раживлочан имзолади.
TOШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Деҳлида Ўзбекистон Ёшлар агентлиги ҳамда Ҳиндистон Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги ўртасида англашув меморандумини имзоланди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ҳамкорлик ҳужжатини Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ва Ҳиндистон ёшлар ишлари ва спорт вазирининг ўринбосари Мита Раживлочан имзолади.
“Меморандум Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида изчил ривожланаётган кўп томонлама алоқалар доирасида ёшлар ишлари ва спорт соҳаларидаги муносабатларни янги поғонага олиб чиқишни назарда тутади”, — дейилган хабарда.
Мита Раживлочан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари тарихида янги боб очиш фурсати келганини айтди.
"Халқларимизнинг тарихи, қадриятлари ва маданий илдизлари бир-бирига муштарак ва туташ. Ўсиб келаётган ёш авлод ушбу азалий ришталарнинг давомчиларидир. Шу нуқтаи назардан, мамлакатларимизнинг ёшлар сиёсатига масъул ташкилотлари томонидан имзоланган ҳужжат икки томон учун бирдек муҳим ва аҳамиятлидир", — деди у.
Томонлар қуйидагиларга келишиб олишди:
меморандумини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш;
ёшлар делегациялари мунтазам алмашинувини йўлга қўйиш;
таълим, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда қўшма тадбирлар ўтказиш;
ёшларнинг стартаплар амалга оширишга қаратилган интилишларини ўзаро қўллаб-қувватлаш.