Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украинанинг терактларига жавобан йирик зарбалар берди

Қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхоналари, ҳужумчи дронларни йиғиш цехлари, парвоз ходимларини тайёрлаш марказлари, Украина Қуролли кучларининг қурол ва ҳарбий техника омборларига зарбалар берилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг терактларига жавобан тунда йирик зарбалар берди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Бугун тунда Киев режими томонидан амалга оширилган терактларга жавобан Россия Қуролли кучлари ҳаво, денгиз ва қуруқликдан узоқ масофали аниқликдаги қуроллар, шунингдек, ҳужумчи дронлар билан йирик зарбалар берди”, — дейилади хабарда.
Қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхоналари, ҳужумчи дронларни йиғиш цехлари, парвоз ходимларини тайёрлаш марказлари, Украина Қуролли кучларининг қурол ва ҳарбий техника омборларига зарбалар берилди.
Таъкидланишича, Қуролли кучлар ўз олдига қўйилган вазифани тўлиқ бажарди.
Шунингдек, ҳафта давомида армия олтита гуруҳли зарбаларни амалга оширди: ҳарбий корхоналарга, ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, ҳужумчи дронларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ишга тушириш цехларига, душман арсеналларига, Украина Қуролли кучлари ва ёлланма аскарларнинг жойлашув пунктларига.
Душманнинг фуқаролик объектларига ҳужумларига жавобан, Россия қўшинлари мунтазам равишда Украина ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва Украина Қуролли кучлари шахсий таркиби ва техникаси жойлашган манзилларга мақсадли зарбалар беради. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков армия турар-жой бинолари ва ижтимоий муассасаларга зарба бермаслигини таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Брянск ва Курск вилоятларидаги воқеалар террорчилик ҳужумидир — Путин