https://sputniknews.uz/20250605/bryansk-kursk-terrorchilik-putin-49720578.html
Брянск ва Курск вилоятларидаги воқеалар террорчилик ҳужумидир — Путин
Брянск ва Курск вилоятларидаги воқеалар террорчилик ҳужумидир — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Брянск ва Курск вилоятларида темир йўлларнинг портлатилиши, шубҳасиз, террорчилик ҳужумидир, деди Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда.
2025-06-05T12:05+0500
2025-06-05T12:05+0500
2025-06-05T12:05+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
россия
владимир путин
украина
дональд трамп
террор
ақш
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49717505_0:18:680:401_1920x0_80_0_0_c7d042ff25ddb6416b7251879bb8124f.jpg
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Брянск ва Курск вилоятларида темир йўлларнинг портлатилиши, шубҳасиз, террорчилик ҳужумидир, деди Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда.1 июнга ўтар кечаси Брянск вилоятида “Климов-Москва” йўналишидаги йўловчи поезди ўтаётган автомобиль кўприги қулаб тушди, натижада локомотивли тўртта вагон рельсдан чиқиб кетди. Бугун соат 07:00 ҳолатига кўра, Брянск вилоятидаги кўприк портлаши оқибатида 126 киши жабрланган, улардан етти нафари ҳалок бўлган.Орадан бир неча соат ўтгач, Курск вилоятининг Железногорск туманидаги темир йўл кўприги унинг устидан юк поезди ҳаракатланаётган вақтда портлатиб юборилди. Поезднинг бир қисми йўлга тушиб кетди. Оқибатда ҳайдовчи ва унинг икки ёрдамчиси жароҳатланди.Россия раҳбари ҳамма жойда ва ҳар доим, афсуски, қуролли можаролар вақтида тинч аҳоли жабр кўришини таъкидлади.Путин Истанбулда Москва таклиф қилган тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичи арафасида тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган барча жиноятлар, албатта, музокаралар жараёнини бузишга қаратилганини таъкидлади. Таъкидланишича, тинч аҳолига ҳужум қасддан қилинган.Киевнинг Истанбулдаги музокараларни бузишга уринишлари Россия ва АҚШ раҳбарларининг телефон орқали суҳбатида ҳам муҳокама қилинди.Унга кўра, Дональд Трамп Владимир Путинга телефон орқали мулоқот чоғида АҚШ Киевнинг Россия аэродромларига зарба бериш режалари ҳақида олдиндан хабардор қилинмаганини айтган.Унинг қўшимча қилишича, Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат 1 соат 10 дақиқа давом этган, етакчилар Украина масаласи бўйича, жумладан, энг юқори даражада, шунингдек, бошқа даражаларда ва бошқа каналлар орқали алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.
https://sputniknews.uz/20250601/rossiya-bryansk-viloyat-koprik-49648936.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49717505_60:0:620:420_1920x0_80_0_0_bb17d7aa623981aebd83fb02d940f76c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
брянск курск террорчилик путин
брянск курск террорчилик путин
Брянск ва Курск вилоятларидаги воқеалар террорчилик ҳужумидир — Путин
Киевнинг Истанбулдаги музокараларни бузишга уринишлари Россия ва АҚШ раҳбарларининг телефон орқали суҳбатида ҳам муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Брянск ва Курск вилоятларида темир йўлларнинг портлатилиши, шубҳасиз, террорчилик ҳужумидир,
деди Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда.
“Яқинда Брянск ва Курск вилоятларида темир йўлларнинг портлатилгани, албатта, террорчилик ҳужумидир. Ва бундай жиноятларни содир этиш бўйича қарорлар, албатта, Украинада сиёсий даражада қабул қилинган”, - деди у.
1 июнга ўтар кечаси Брянск вилоятида “Климов-Москва” йўналишидаги йўловчи поезди ўтаётган автомобиль кўприги қулаб тушди, натижада локомотивли тўртта вагон рельсдан чиқиб кетди. Бугун соат 07:00 ҳолатига кўра, Брянск вилоятидаги кўприк портлаши оқибатида 126 киши жабрланган, улардан етти нафари ҳалок бўлган.
Орадан бир неча соат ўтгач, Курск вилоятининг Железногорск туманидаги темир йўл кўприги унинг устидан юк поезди ҳаракатланаётган вақтда портлатиб юборилди. Поезднинг бир қисми йўлга тушиб кетди. Оқибатда ҳайдовчи ва унинг икки ёрдамчиси жароҳатланди.
Россия раҳбари ҳамма жойда ва ҳар доим, афсуски, қуролли можаролар вақтида тинч аҳоли жабр кўришини таъкидлади.
“Аммо Брянск вилоятида содир бўлган воқеа тинч аҳолига қаратилган мақсадли ҳужум эди. Барча халқаро стандартларга кўра, бундай ҳаракатлар терроризм деб аталади”, - дея қўшимча қилди у.
Путин Истанбулда Москва таклиф қилган тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичи арафасида тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган барча жиноятлар, албатта, музокаралар жараёнини бузишга қаратилганини таъкидлади. Таъкидланишича, тинч аҳолига ҳужум қасддан қилинган.
“Бу бир вақтлар ҳокимиятни қўлга киритган Киевдаги аллақачон ноқонуний режим аста-секин террорчи ташкилотга айланиб бораётгани ва унинг ҳомийлари террорчиларнинг шерикларига айланиб бораётганидан қўрқишимизни тасдиқлайди, холос”, - деди у.
Киевнинг Истанбулдаги музокараларни бузишга уринишлари Россия ва АҚШ раҳбарларининг телефон орқали суҳбатида ҳам муҳокама қилинди.
“Таъкидланганидек, Украина Киев режимининг тўғридан-тўғри буйруғи билан тинч аҳоли нишонларига, тинч аҳолига мўлжалланган ҳужумлар уюштириб, музокараларни бузишга уринди. Россия томони провокацияларга берилмади - иккинчи раунд, маълумки, Истанбулда бўлиб ўтди”, - деди журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Унга кўра, Дональд Трамп Владимир Путинга телефон орқали мулоқот чоғида АҚШ Киевнинг Россия аэродромларига зарба бериш режалари ҳақида олдиндан хабардор қилинмаганини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат 1 соат 10 дақиқа давом этган, етакчилар Украина масаласи бўйича, жумладан, энг юқори даражада, шунингдек, бошқа даражаларда ва бошқа каналлар орқали алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.