TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкентдаги Рус уйида “Марказий Осиёнинг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мулоқотга тарихчилар, олимлар, мутахассислар, ёшлар таклиф этилди. Анжуманда Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳам спикерлар онлайн тарзда қатнашди.
Конференция по Дню Победы
© Sputnik
Тадбирдан мақсад совет халқининг ўлмас жасорати ва Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақидаги умумий тарихий хотирани сақлашдир.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси катта маслаҳатчиси Валентин Гусев Марказий Осиё халқлари – собиқ совет республикаларининг Ғалабага қўшган бебаҳо ҳиссасини таъкидлади.
Конференция по Дню Победы
© Sputnik
“Бу бизнинг умумий ўлмас жасоратимиз. Биз умумий тарихимизнинг бу қаҳрамонлик қисмига ҳурмат ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлишимиз, уни сохталаштиришга йўл қўймаслигимиз керак”, - деди у.
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская бундай тадбирлар айниқса ёшлар учун зарурлигини таъкидлади.
Конференция по Дню Победы
© Sputnik
“Ёшлар фахрийлар тарихини унутмасликларини, улар учун тарих муқаддас бўлиб, бу хотира узоқ йиллар сақланиб қолишини жуда истардик”, – дейди у.
Анжуманнинг энг ёш иштирокчиси Тошкент шаҳридаги 83-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Екатерина Кобзева бўлди. У Брест қалъасини ҳимоя қилган ўзбек аскарлари ҳақида маъруза қилди.
"Биз, ёш авлод тарихни чуқур ўрганишимиз керак. Менинг катта бобом, бобомлар Улуғ Ватан урушида қатнашган. Мен учун бу жуда нозик мавзу”, - дейди мактаб ўқувчиси.