https://sputniknews.uz/20250512/bolalik-fashistlar-kontslager-ozbekiston-hikoya-49322126.html
Топталган болалик: фашистлар концлагерларида омон қолган ўзбекистонликлар ҳикоялари
Топталган болалик: фашистлар концлагерларида омон қолган ўзбекистонликлар ҳикоялари
Sputnik Ўзбекистон
Улуғ Ватан уруши даврида нацистлар босиб олинган ҳудудларда минглаб концлагерлар ташкил қилишган. Асирга олинганлар орасида турли миллат вакиллари бор эди... 12.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-12T18:00+0500
2025-05-12T18:00+0500
2025-05-12T18:05+0500
"ғалаба чеҳралари" лойиҳаси
видео
иккинчи жаҳон уруши
хотира
ўзбекистон
9 май
ғалаба байрами
ғалаба
ғалабанинг 80 йиллиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0c/49326561_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_df05711bcd2b4837b41d745f954cc14a.jpg
Концентрацион лагерь — бу фашистлар одамларни кўпинча миллати ва сиёсий қараши бўйича оммавий равишда тўплаган жой. Бу мажбурий меҳнат лагерлари, транзит ва йиғма лагерлар, шунингдек, маҳбуслар устида даҳшатли тажрибалар ўтказилган ўлим лагерлари эди. Цивилизациялашган дунё Польшадаги Освенцим, Германиядаги Заксенхаузен ёки Латвиядаги Саласпилс каби машҳур лагерлар номларидан ларзага келади.Бизнинг ҳар бир фахрийларимиз учун бу хотиралар яшириб бўлмас даражада оғриқлидир. Улар Германияга мажбуран олиб кетилганда ёшлари 3 ёшдан 14 ёшгача эди. Улар ғайриинсоний шароитда, болалигидан ва оиласидан ажралган ҳолда қолишган.Хотираларидан абадий ўчириб ташлашни истаган нарсаларни фахрийлар бутун умри давомида ўзлари билан олиб юришди. Вақт ўз таъсирини ўтказади, ўтмишдаги баъзи хотиралар энди унчалик ёрқин бўлмаса-да, аммо қолганлари ўша даҳшатли йилларга қайтариш учун етарли даражададир. 80 йил аввал инсонлар нималарни бошдан кечирганини тушунишга уриниб кўрамиз.Ўғил болаларни ота-оналаридан ажратишган. Улар йиғилиш пунктига олиб келинган, поездга ортилган ва Германияга жўнатилган. Фашистлар Анатолий Бурикинни ҳам онаси ва акаси билан бирга қўлга олишган. Бу оила фашистларнинг энг даҳшатли лагерларидан бири – Заксенхаузенга тушган. Айнан ўша ерда Сталиннинг ўғли Яков ҳалок бўлган.Миллионлаб болалар учун болалик эндигина бошлангандаёқ тугаган. Концлагерларнинг ёш асирлари илиқлик ва ғамхўрликдан, меҳр ва қувончдан маҳрум бўлишган — уларнинг дунёси совуқ ва шафқатсиз бўлиб қолган. Ўқ товушлари остида ва симли панжаралар ортида зудлик билан улғайиш керак бўлди.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0c/49326561_480:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_08020f6fd560b2614ddc41be9bdbe1ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
видео, иккинчи жаҳон уруши, хотира, ўзбекистон, 9 май, видео, ғалаба байрами, ғалаба, ғалабанинг 80 йиллиги
видео, иккинчи жаҳон уруши, хотира, ўзбекистон, 9 май, видео, ғалаба байрами, ғалаба, ғалабанинг 80 йиллиги
Топталган болалик: фашистлар концлагерларида омон қолган ўзбекистонликлар ҳикоялари
18:00 12.05.2025 (янгиланди: 18:05 12.05.2025) Эксклюзив
Улуғ Ватан уруши даврида нацистлар босиб олинган ҳудудларда минглаб концлагерлар ташкил қилишган. Асирга олинганлар орасида турли миллат вакиллари бор эди: яҳудийлар, лўлилар, славянлар. Улар асир тушган аскарлар, антифашистлар ҳамда тинч аҳоли, жумладан, болалар эди.
Концентрацион лагерь — бу фашистлар одамларни кўпинча миллати ва сиёсий қараши бўйича оммавий равишда тўплаган жой. Бу мажбурий меҳнат лагерлари, транзит ва йиғма лагерлар, шунингдек, маҳбуслар устида даҳшатли тажрибалар ўтказилган ўлим лагерлари эди. Цивилизациялашган дунё Польшадаги Освенцим, Германиядаги Заксенхаузен ёки Латвиядаги Саласпилс каби машҳур лагерлар номларидан ларзага келади.
Бизнинг ҳар бир фахрийларимиз учун бу хотиралар яшириб бўлмас даражада оғриқлидир. Улар Германияга мажбуран олиб кетилганда ёшлари 3 ёшдан 14 ёшгача эди. Улар ғайриинсоний шароитда, болалигидан ва оиласидан ажралган ҳолда қолишган.
Хотираларидан абадий ўчириб ташлашни истаган нарсаларни фахрийлар бутун умри давомида ўзлари билан олиб юришди. Вақт ўз таъсирини ўтказади, ўтмишдаги баъзи хотиралар энди унчалик ёрқин бўлмаса-да, аммо қолганлари ўша даҳшатли йилларга қайтариш учун етарли даражададир. 80 йил аввал инсонлар нималарни бошдан кечирганини тушунишга уриниб кўрамиз.
“Мен у йилларни эсламасликка ҳаракат қилардим, чунки эслаш мен учун жуда оғир. Беларусда қишлоқ қандай босиб олинганини эслайман. Немислар қишлоқда одамларни бир томонга йиғишди, кейин каттароқ болаларни олиб кетишди. Кейин орадан бироз вақт ўтгач, кичкина болаларни, жумладан, мени ва акамни ҳам олиб кетишди”, — дейди 8 ёшида концлагерга олиб кетилган Фёдор Балобас.
Ўғил болаларни ота-оналаридан ажратишган. Улар йиғилиш пунктига олиб келинган, поездга ортилган ва Германияга жўнатилган. Фашистлар Анатолий Бурикинни ҳам онаси ва акаси билан бирга қўлга олишган. Бу оила фашистларнинг энг даҳшатли лагерларидан бири – Заксенхаузенга тушган. Айнан ўша ерда Сталиннинг ўғли Яков ҳалок бўлган.
“Бу лагерда нафақат СССРдан, балки Европанинг бошқа давлатларидан ҳам кўп одамлар бор эди. Лагерь секторларга бўлинган эди. Бир секторда <бизнинг> ҳарбий асирлар, бошқасида — хорижий ҳарбий асирлар. Биз турган сектор "Рус штрассеси" деб аталган. Бу ерда асосан руслар, украинлар, умуман, славянлар бўларди, яна югославлар бўларди”, — деди 3 ёшида концлагерга тушган Анатолий Бурикин.
Миллионлаб болалар учун болалик эндигина бошлангандаёқ тугаган. Концлагерларнинг ёш асирлари илиқлик ва ғамхўрликдан, меҳр ва қувончдан маҳрум бўлишган — уларнинг дунёси совуқ ва шафқатсиз бўлиб қолган. Ўқ товушлари остида ва симли панжаралар ортида зудлик билан улғайиш керак бўлди.
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.