Россия Ўзбекистон билан дронлардан фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда

Россия саноат вазири ўринбосарининг айтишича, дронларнинг қўлланилиш доираси жуда кенг.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия Беларусь ва Ўзбекистон билан транспорт учувчисиз учиш аппаратлари соҳасида ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси саноат вазири ўринбосари Алексей Груздев Душанбеда бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатлар саноат сиёсати бўйича кенгашининг XI йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.
Ўзбекистон МДҲ мамлакатларини темир йўл қурилишида иштирок этишга таклиф қилди
Россия Федерацияси саноат вазири ўринбосари Алексей Груздевнинг таъкидлашича, уларнинг қўлланилиш доираси жуда кенг - қишлоқ хўжалиги, шаҳар транспорти, атроф-муҳит мониторинги ва фалокатларнинг олдини олиш.
"Биз МДҲдаги ҳамкорларимиз билан бу йўналишда фаол иш олиб бормоқдамиз. Сўнгги пайтларда Беларусь билан кўп ишлар қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ишлаб чиқмоқдамиз... Тажриба Ҳамдўстликдаги дўстларимиз ва ҳамкорларимизга фойдали бўлиши мумкин", — деди Груздев Душанбедаги йиғилишда.
Матбуот маркази
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради