Ўзбекистон МДҲ мамлакатларини темир йўл қурилишида иштирок этишга таклиф қилди

© Sputnik/Зафар ХалиловФлаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года
Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2025
Oбуна бўлиш
Лазиз Қудратов: МДҲ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 фоизга ошди.
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишида иштирок этишга таклиф қилди, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Душанбеда бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатлар саноат сиёсати бўйича кенгашининг XI йиғилишида иштирок этмоқда.
"Ўтган йили биз минтақадаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бирини амалга оширишни бошладик. Бу - Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларини ҳамда бутун МДҲ маконини боғлайдиган энг қисқа йўл бўладиган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўл магистрали қурилишидир. Барча ҳамкорларни янги, янада барқарор транспорт архитектурасининг стратегик муҳим элементи сифатида ушбу йўлакни ривожлантиришда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз", — деди Қудратов.
Ўзбекистон ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этган ҳолда қўшма инфратузилма, юқори технологик ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш тарафдори эканини таъкидлади.

"Давлатларимиз ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қўшма инвестиция фондларимиз фаолиятини фаоллаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган МДҲ доирасида 2030 йилгача инвестицияларни жалб қилиш ва рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси алоҳида аҳамият касб этиши мумкин", — дея таъкидлади вазир.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари капитали иштирокида 400 дан ортиқ корхона ташкил этилди. Вазир, шунингдек, шу йилнинг январь-апрель ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 фоизга ошганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0