Ўзбекистондаги айрим валюта айирбошлаш шохобчаларида Хитой юани сотила бошланди

Тошкент халқаро аэропортида жойлашган айирбошлаш шохобчалари кеча-ю кундуз ишлайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Хитой юанини сотиб олиш ва сотиш амалиётлари бошланди, дея хабар берди Ўзмиллийбанк матбуот хизмати.
Аввал хабар берилганидек, 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим тўғрисидаги битим кучга кирди. Унга мувофиқ, икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқига эга бўлишади.
“Аҳоли ва хорижий меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида, 2 июндан бошлаб НБУининг Тошкент шаҳрида жойлашган барча валюта айирбошлаш шохобчаларида, Хитой юанини (CNY) сотиб олиш ва сотиш амалиётлари йўлга қўйилади”, — дейилади матбуот хабарида.
Шу билан бирга, Тошкент халқаро аэропортида жойлашган айирбошлаш шохобчалари кеча-ю кундуз ишлайди.
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визани бекор қилди