TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Яқин вақт ичида Владимир Путин, Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг учрашуви эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Украинанинг Истанбулдаги музокаралари якунларига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Туркиядаги кечаги учрашувда бир лаҳзалик ютуқларни кутиш нотўғри бўларди.
“Москва ва Киев маълум келишувларга эришди, улар муҳим ва амалга оширилади. Россия томонидан муроса масаласи мулоқот мавзуси ҳисобланади, у оммавий бўлиши мумкин эмас”, — деди Песков.
Песковнинг қайд этишича, Владимир Мединский ҳужжат Киев билан муҳокама қилинганидан кейин меморандумнинг Россия лойиҳасини эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Владимир Зеленскийнинг Истанбулдаги учрашувдан кейинги баёноти ноқулай ва муваффақиятсиз, у музокаралар руҳига мос келмайди. Москва Вашингтон билан мулоқот каналларига эга ва улардан мулоқот учун фойдаланишда давом этмоқда”, — дея қайд этди у.
Россия ва АҚШ президентларининг янги мулоқоти, агар зарур бўлса, ҳозирча бундай келишувлар йўқлигида тезкорлик билан ташкил этилиши мумкин. Яқин вақт ичида Владимир Путин, Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг учрашуви эҳтимолдан йироқ, дея қўшимча қилди Дмитрий Песков.