TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини текшириш хизмати ишга туширилди.
Эндиликда ҳайдовчилар содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz орқали онлайн олишингиз мумкин.
Маълумотда тўпланган жарима бали, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.
Хизматдан фойдаланиш бепул.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш бошланди. Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.