"Бизда тўртинчи йил уруш кетяпти. Бизда жуда кўп ўсмирлар нима учун урушаётганимизни тушунишмайди. Қайси финикияликлар? Ҳақиқатан ҳам, бу ёндашувни қайта кўриб чиқиш вақти келди... Шундай қилиб, бизга болаларнинг вақти йўқлигини айтишади. Нега болаларнинг вақти йўқ? Чунки болалар 4-синфгача жуда банд бўлади. Улар нима билан юкланган? Дастурни томоша қиламиз. Бизда қўшиқчилик бор, бизда расм чизиш бор, бизда кўп нарсалар бор, бизда тарих йўқ... Балки сизга бу муҳим мавзу эмасдек туюлиши мумкин, лекин бу мавзу жуда муҳим. Чунки олдинда тарихни билмагани учун биз бу дастурда гапираётган бошқа нарсаларни тушунмайдиган авлод ўсиб бормоқда... Мен сизга кўпроқ айтиб бераман. Тарихий таълимнинг йўқлиги умуман мана шу урушга олиб келди", — деди Симоньян "Россия 1" телеканалининг "Воскресний вечер с Владимиром Соловьевим" дастури эфирида.