https://sputniknews.uz/20250602/tarix-talim-ukraina-mojaro-simonyan-49657807.html
Жуда кўп ўсмирлар нима учун урушаётганимизни тушунишмайди — Симоньян
Жуда кўп ўсмирлар нима учун урушаётганимизни тушунишмайди — Симоньян
Sputnik Ўзбекистон
Симонян Россия мактабларида тарихни ўрганишга кўпроқ соат ажратилиши ҳақидаги хабарни ижобий баҳолади. 02.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-02T13:34+0500
2025-06-02T13:34+0500
2025-06-02T13:34+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
украина
тарих
"россия сегодня"
маргарита симоньян
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0e/46620584_2:0:1280:719_1920x0_80_0_0_d9a8068b59e8c9b4dad02f4b970fd27b.jpg
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян тарихий таълимнинг йўқлиги Украина ва Россия можаросига олиб келди, деб ҳисоблайди, деб ёзмоқда РИА Новости.Симоньян Россия мактабларида тарихни ўрганишга кўпроқ соат ажратилиши ҳақидаги хабарни ижобий баҳолади. Шу билан бирга, у мактаб ўқувчилари айнан Россия тарихини ўрганишлари муҳимлигини таъкидлади. Симоньяннинг айтишича, унинг қизи бешинчи синфни тугатган ва энди финикияликлар, сурияликлар ва Миср ҳақида ҳамма нарсани билади, аммо уларга Пётр I, Суворов ва Екатерина II ҳақида ҳеч нарса айтишмайди. У, шунингдек, сўнгги тўрт йил ичида Америка мактабида ўрганиш учун фанларни мустақил танлаш мумкинлигини, аммо иккита мажбурий фан борлигини - бу инглиз тили ва Америка тарихи эканини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Россиянинг тарихи Украинада бўлмаганидек, унинг университет таълимида ҳам йўқ эди. Унинг сўзларига кўра, шунинг учун украиналикларни алдаш осон бўлган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0e/46620584_258:0:1217:719_1920x0_80_0_0_d595d46a82a42db07eac957d150e5dff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия, украина, тарих, "россия сегодня", маргарита симоньян
дунё янгиликлари, дунёда, россия, украина, тарих, "россия сегодня", маргарита симоньян
Жуда кўп ўсмирлар нима учун урушаётганимизни тушунишмайди — Симоньян
Симонян Россия мактабларида тарихни ўрганишга кўпроқ соат ажратилиши ҳақидаги хабарни ижобий баҳолади.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян тарихий таълимнинг йўқлиги Украина ва Россия можаросига олиб келди, деб ҳисоблайди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Симоньян Россия мактабларида тарихни ўрганишга кўпроқ соат ажратилиши ҳақидаги хабарни ижобий баҳолади. Шу билан бирга, у мактаб ўқувчилари айнан Россия тарихини ўрганишлари муҳимлигини таъкидлади.
Симоньяннинг айтишича, унинг қизи бешинчи синфни тугатган ва энди финикияликлар, сурияликлар ва Миср ҳақида ҳамма нарсани билади, аммо уларга Пётр I, Суворов ва Екатерина II ҳақида ҳеч нарса айтишмайди.
У, шунингдек, сўнгги тўрт йил ичида Америка мактабида ўрганиш учун фанларни мустақил танлаш мумкинлигини, аммо иккита мажбурий фан борлигини - бу инглиз тили ва Америка тарихи эканини қайд этди.
"Бизда тўртинчи йил уруш кетяпти. Бизда жуда кўп ўсмирлар нима учун урушаётганимизни тушунишмайди. Қайси финикияликлар? Ҳақиқатан ҳам, бу ёндашувни қайта кўриб чиқиш вақти келди... Шундай қилиб, бизга болаларнинг вақти йўқлигини айтишади. Нега болаларнинг вақти йўқ? Чунки болалар 4-синфгача жуда банд бўлади. Улар нима билан юкланган? Дастурни томоша қиламиз. Бизда қўшиқчилик бор, бизда расм чизиш бор, бизда кўп нарсалар бор, бизда тарих йўқ... Балки сизга бу муҳим мавзу эмасдек туюлиши мумкин, лекин бу мавзу жуда муҳим. Чунки олдинда тарихни билмагани учун биз бу дастурда гапираётган бошқа нарсаларни тушунмайдиган авлод ўсиб бормоқда... Мен сизга кўпроқ айтиб бераман. Тарихий таълимнинг йўқлиги умуман мана шу урушга олиб келди", — деди Симоньян "Россия 1" телеканалининг "Воскресний вечер с Владимиром Соловьевим" дастури эфирида.
Унинг таъкидлашича, Россиянинг тарихи Украинада бўлмаганидек, унинг университет таълимида ҳам йўқ эди. Унинг сўзларига кўра, шунинг учун украиналикларни алдаш осон бўлган.