Мен Ўзбекистонга яккахон концерт билан қайтишни орзу қиламан — Пелагея

Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган эксклюзив интервьюсида ўзбек ошхонасига бўлган муҳаббати, "Голос" шоусининг ўзбекистонлик иштирокчиларига бўлган муносабати ва ижодий режалари ҳақида гапирди.
Sputnik
Пелагея — машҳур россиялик қўшиқчи, худди шу номдаги гуруҳ асосчиси ва солисти, "Голос" шоусининг устози.
Ўзбекистондаги Россия маданияти кунлари доирасида у бошқа санъаткорлар билан бирга Тошкент ва Самарқандда бўлди. "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройидаги концерт олдидан у ўзбек томошабинлари билан учрашувни нега бунчалик узоқ кутгани ҳақида гапириб берди.
"Голос" шоусида ўзбекистонликлар тез-тез иштирок этишади ва Пелагея улардан доимо хурсанд бўлади, уларнинг вокал қобилиятларини юқори баҳолайди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.