“Саксовулнинг шитирлаши тўлқин овозини эслатади” — Мўйноқдаги балиқчи қайиғи капитани

Али Шатдинов 10-авлод балиқчиси. У мусиқа академиясини тугатган ва мактабда мусиқадан дарс берган, лекин фақат бир йил.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Али Шатдинов 10-авлод балиқчиси. У мусиқа академиясини тугатган ва мактабда мусиқадан дарс берган, лекин фақат бир йил. Али Шатдинов “Стихия N+1” форуми иштирокчиларига ўз хотираларини сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Мен бу касбни ташладим - денгиз мени чақирди”, - дейди Али оға.
Али Шатдинов — рыболов в 10-м поколении.
Шундай қилиб, у механикликдан балиқ овлаш кемаси капитанигача бўлган йўлни босиб ўтди. У бутун умрини Орол денгизига бағишлади.
Балиқчилар кулбаларда - қамиш ва лойдан ясалган кичик уйларда яшашган. Илгари тошқинлар кўп бўлган, бу кўплаб уйларни сув остида қолдириши мумкин эди. Бу кулбаларни эса бошқа жойда тез ва арзон қуриш мумкин бўлган.
Али Шатдинов — рыболов в 10-м поколении.
“Энди бу ерда бир пайтлар денгиз бўлганлиги эртакдек қабул қилинмоқда”, - дейди афсус билан Али оға.
Илгари бу ерда катта кемалар сузиб юрган - улар Қозоғистон томонида қолишган. Кема қабристонидаги кичик кемалар маҳаллий ҳокимлардан бири томонидан махсус олиб келиниб, авлодлар учун ёдгорлик сифатида бу ерга қўйилган.
“Илгари денгиз, тўлқинлар бўларди. Баъзан қирғоққа келиб, яшил саксовулларга қарайман. Шамол эсса, уларнинг шитирлаши тўлқин овозига ўхшайди. Ўша Мўйноқни соғинаман”, - дейди Али оға.
Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди