https://sputniknews.uz/20250530/moynoqda-stixiya-xalqaro-elektron-musiqa-va-sanat-festivali-boshlandi-49620444.html
Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди
Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Фестивал қатнашчилари Кемалар қабристони ва Орол денгизи билан бирга йўқолган нарсалар ва табиат ҳақида маълумот оладилар. 30.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-30T14:58+0500
2025-05-30T14:58+0500
2025-05-30T17:52+0500
қорақалпоғистон
орол денгизи
мўйноқ тумани
фестивал
экология
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1e/49625611_1:0:3640:2047_1920x0_80_0_0_3b50dd11fed8f269406f7e81735c36b0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Бу ерга келган фестивал қатнашчилари Кемалар қабристони ва Орол денгизи билан бирга йўқолган нарсалар ҳақида маълумот оладилар: йўқолган балиқлар, ўсимликлар, қушларнинг, йўқ бўлиб кетган балиқчилик саноатини акс эттирувчи инсталляцияларни томоша қиладилар.Гуёки она табиатнинг ўзи бир қўлида балиқ, бир қўлида балиқ скелети ушлаб туриб, одамларга дардини айтаётгандек.Фестиваль доирасида Стихия N+1 илмий форуми бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари Оролбўйи аҳолисига қандай ёрдам бериш, денгизни жонлантиришда сунъий интеллект ва технологиялардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, бир пайтлар Орол денгизида кемаларда сузиб юрганларнинг ҳикояларини тинглашади.Бундан ташқари, "Stihia x Karakalpakhstan Digital Forum 2025" ҳам бўлиб ўтади – Ёшлар саройида IT-мутахассислари, стартаплар, инвесторлар ва соҳа вакиллари технология келажаги, минтақавий ривожланиш ва ёшлар учун имкониятларни муҳокама қилишади.
мўйноқ тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1e/49625611_456:0:3185:2047_1920x0_80_0_0_e9016f524c927d50ef2103b06c5973dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон, орол денгизи, мўйноқ тумани, фестивал, экология , жамият
қорақалпоғистон, орол денгизи, мўйноқ тумани, фестивал, экология , жамият
Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди
14:58 30.05.2025 (янгиланди: 17:52 30.05.2025) Фестивал қатнашчилари Кемалар қабристони ва Орол денгизи билан бирга йўқолган нарсалар ва табиат ҳақида маълумот оладилар.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Мўйноқда “Стихия” халқаро электрон мусиқа ва санъат фестивали бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу йилги тадбир бутун дунёдан мингдан ортиқ одамни бирлаштирган. Фестивалнинг мақсади - минтақани жонлантириш, Орол фожиаси ва унинг одамлар ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида дунёга кўпроқ маълумот беришга мўлжалланган.
Бу ерга келган фестивал қатнашчилари Кемалар қабристони ва Орол денгизи билан бирга йўқолган нарсалар ҳақида маълумот оладилар: йўқолган балиқлар, ўсимликлар, қушларнинг, йўқ бўлиб кетган балиқчилик саноатини акс эттирувчи инсталляцияларни томоша қиладилар.
Гуёки она табиатнинг ўзи бир қўлида балиқ, бир қўлида балиқ скелети ушлаб туриб, одамларга дардини айтаётгандек.
Фестиваль доирасида Стихия N+1 илмий форуми бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари Оролбўйи аҳолисига қандай ёрдам бериш, денгизни жонлантиришда сунъий интеллект ва технологиялардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, бир пайтлар Орол денгизида кемаларда сузиб юрганларнинг ҳикояларини тинглашади.
Бундан ташқари, "Stihia x Karakalpakhstan Digital Forum 2025" ҳам бўлиб ўтади – Ёшлар саройида IT-мутахассислари, стартаплар, инвесторлар ва соҳа вакиллари технология келажаги, минтақавий ривожланиш ва ёшлар учун имкониятларни муҳокама қилишади.