ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева Телеграм каналида хабар берди.
Таъкидланишича, учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди, бунда савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
В завершение визита в Москву состоялась встреча с Председателем Правительства Российской Федерации Михаилом Мишустиным
© Телеграм канал: Saida Mirziyoyeva
Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, қўшма лойиҳалар, энг аввало, саноат ва энергетика соҳаларида фаол илгари сурилаётгани алоҳида таъкидланди. Миграция тартиб-таомилларини тезлаштириш чора-тадбирлари ва патентларни расмийлаштириш босқичларининг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда минтақалараро ҳамкорлик ва янги таълим ташаббусларини амалга ошириш, жумладан, олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш ва МИСиС муҳандислик мактабини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
В завершение визита в Москву состоялась встреча с Председателем Правительства Российской Федерации Михаилом Мишустиным
© Телеграм канал: Saida Mirziyoyeva
“Ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтган суҳбат ҳамкорликда амалий натижаларга эришишга томонларнинг интилиши қатъий эканлигини тасдиқлади. Кўрсатилган меҳмондўстлик учун Россия томонига самимий миннатдорлик билдираман”, - деб ёзди Саида Мирзиёева.