Энди болаларни оромгоҳларга юбориш учун йўлланмани онлайн олиш мумкин

Йўлланмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Болалар учун соғломлаштириш оромгоҳларига онлайн йўлланма олиш хизмати ишга туширилди.
Ёзги таътилда болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига юбориш учун йўлланмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин.
Хизматда қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, ариза йўллаш ва тўловни амалга ошириш имконияти яратилган. Оромгоҳларга йўлланма 7-14 ёшдаги болаларга берилади.
Хизматдан фойдаланиш тартиби:
my.gov.uz порталидан "Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш” хизматини танлаш;
йўлланма олмоқчи бўлган фарзандни белгилаш;
оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатиш;
тўловни амалга ошириш.
Йўлланма тўлов амалга оширилганидан сўнг автоматик равишда шаклланади.
Ёзги таътил: талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга тайёргарлик бошланди