Ёшлар Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни ўрганишга жалб этилади

Туризм қўмитаси томонидан “Орол денгизига поезд” ёшлар акцияси ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. “Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ўтказилади, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
“28-31 май кунлари Туризм қўмитаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ташкил қилинмоқда”, — дейилади хабарда.
Акциядан мақсад Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлида ёшларнинг фаоллигини оширишдан иборат.

“Акция доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли, фаол ва экологик онгли ёшлар Оролбўйи ҳудудига саёҳат қилиб, бу ерда юзага келган экологик фалокат оқибатларини ўз кўзлари билан кўришади ва бу орқали экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирилади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.

Тадбир давомида ёшлар экологик семинарлар, ижтимоий лойиҳалар тақдимоти, кўчат экиш, экологик тозалаш ишлари каби фаолиятларда иштирок этишади. Шунингдек, улар маҳаллий аҳолининг ҳаёти, қадимий тарихий ёдгорликлар билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлишдаи.
БМТда Ўзбекистоннинг глобал ўрмонларни қайта тиклаш бўйича ташаббуси тақдим этилди