ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бутун жанговар тўқнашув чизиғини ушлаб туришга қодир эмас, душман мудофаа эшелонлари ҳамма жойда пароканда бўлмоқда. Бу ҳақда “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Апти Алаудинов РИА Новостига маълум қилди.
“Аслида, эвакуация фақат Суми вилоятида эмас, чунки ҳозирда Россия Мудофаа вазирлиги бўлинмалари жанговар тўқнашув линияларининг бутун йўналиши бўйлаб фаол ҳужум ҳаракатларини олиб бормоқда. Душман, умуман олганда, бу чизиқни ушлаб туришга қодир эмаслигини тушунади. Унинг ҳамма жойда мудофаа эшелонлари чиндан ҳам пароканда бўлмоқда ва у бу ҳудудларда фаол жанговар ҳаракатлар олиб бориш имкониятига эга бўлиш учун тинч аҳолини олиб чиқишни бошлади”, — деди Алаудинов.
Аввалроқ вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоров Украинанинг Суми вилоятидаги мажбурий эвакуация қилиниши керак бўлган 202 та аҳоли пунктидан аҳолининг деярли 65 фоизи олиб чиқилганини маълум қилди.