Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўшинлари бутун жанговар тўқнашув чизиғини ушлаб туришга қодир эмас — Алаудинов

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов гаубиц Д-30 в зоне СВО
Боевая работа расчетов гаубиц Д-30 в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2025
Oбуна бўлиш
Алаудинов: душман мудофаа эшелонлари ҳамма жойда тўкилиб кетмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бутун жанговар тўқнашув чизиғини ушлаб туришга қодир эмас, душман мудофаа эшелонлари ҳамма жойда пароканда бўлмоқда. Бу ҳақда “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Апти Алаудинов РИА Новостига маълум қилди.

“Аслида, эвакуация фақат Суми вилоятида эмас, чунки ҳозирда Россия Мудофаа вазирлиги бўлинмалари жанговар тўқнашув линияларининг бутун йўналиши бўйлаб фаол ҳужум ҳаракатларини олиб бормоқда. Душман, умуман олганда, бу чизиқни ушлаб туришга қодир эмаслигини тушунади. Унинг ҳамма жойда мудофаа эшелонлари чиндан ҳам пароканда бўлмоқда ва у бу ҳудудларда фаол жанговар ҳаракатлар олиб бориш имкониятига эга бўлиш учун тинч аҳолини олиб чиқишни бошлади”, — деди Алаудинов.

Аввалроқ вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоров Украинанинг Суми вилоятидаги мажбурий эвакуация қилиниши керак бўлган 202 та аҳоли пунктидан аҳолининг деярли 65 фоизи олиб чиқилганини маълум қилди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Россия учун зарур бўлган махсус ҳарбий операция натижаларини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0