Ўзбекистонда "Trump" криптовалютаси рўйхатдан ўтказилди

UzNEX криптобиржасида Trump мемкоини савдоси бошланмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп билан боғлиқ бўлган "Trump" криптовалютаси Ўзбекистондаги UzNEX криптобиржасида листингдан ўтди, дея хабар бермоқда савдо платформаси.

"UzNEX "OFFICIAL TRUMP" (TRUMP) токени листинг (компаниянинг қимматли қоғозларини савдо учун биржа рўйхатига киритиш жараёни) қилинганини мамнуният билан эълон қилади," — дейилади криптобиржа сайтида жойлаштирилган хабарда.

Платформа маълумотларига кўра, янги криптовалюта бўйича депозитлар пайшанба куни очилган, савдолар бошланди.
"Крипто-активлар юқори ўзгарувчанликка эга ва бозор рискларига эга. UZNEX лойиҳанинг техник барқарорлиги ва ишончлилиги асосида листинг ўтказса-да, қийматнинг ўсиши ёки фойда кафолатланмайди. Барча инвестицион қарорлар инвестор томонидан мустақил равишда, чуқур таҳлил ва тушунишдан сўнг қабул қилинади. Бозор шароитларига қараб асосий капиталнинг йўқотилиши мумкин. Барча масъулият инвесторнинг зиммасида", —дейилади хабарда.
Январь ойида Дональд Трамп ўзининг криптовалютаси - "Official Trump" "мемкоин"ини ишга туширганини маълум қилганди. Хориж ОАВга кўра, Трамп ва унинг иттифоқчилари криптовалюта ишга туширилгандан бери савдолардан 300 миллион доллардан ортиқ комиссия ҳақи ишлаб олишган.
Электрон тижорат: Ўзбекистонда криптокарталар пайдо бўлиши мумкин