ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Минтақадаги хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун Афғонистонни Марказий Осиё давлатларининг коллектив хавфсизлик тизимига киритиш керак. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси раҳбари Роза Отунбаева маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Термизда "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
"Хавфсизлик муаммоси. Бу масалани ҳал қилмасдан туриб, ҳеч қандай инвестиция, ҳеч қандай лойиҳа барпо бўлмайди. Афғонистон минтақа давлатларининг коллектив хавфсизлик тизимига киритилиши мумкин," — деди Отунбаева тадбирда.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан мунтазам учрашмагунча минтақада хавфсизлик масалалари ҳал этилмайди.
"Мана, биз у ҳам, бу ҳам аксилтеррор гуруҳи ҳақида гапиряпмиз. Лекин улар бир-бирларини ҳеч қачон кўришмаган. Улар ҳалигача учрашмаяпти," — дея қўшимча қилди Отунбаева.