Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинадаги келишувда воситачилик қилгани учун АҚШдан миннатдор — Песков

Песков: Россия АҚШнинг Украинадаги воситачилик ҳаракатларини юқори баҳолайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия АҚШнинг Украина йўналишидаги воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди ва Вашингтондан миннатдор, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Трамп тез орада Путин билан учрашмоқчи
Песков журналистларнинг Украина муаммосини ҳал қилишда АҚШ томонидан воситачилик қилиш зарурлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Бироқ, агар АҚШнинг воситачилик хизматлари, биз эса уларни юқори баҳолаймиз, агар улар ҳақиқатан ҳам тинч йўл билан мақсадларимизга эришишимизга ёрдам берса биз Америка томонига миннатдорчилик билдирамиз, демак, табиийки, бу афзалроқдир”,— деди Песков.

У, шунингдек, мақсадларга "сиёсий ва дипломатик йўллар" билан эришиш афзалроқ эканини таъкидлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киев музокараларнинг навбатдаги босқичини ёмонроқ ҳолатда бошлайди —депутат