Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК вазири ЕОИИ ва БРИКС ўртасида тизимли мулоқот ўрнатишни таклиф қилди

Гоар Барсегян иштирокида бўлиб ўтган форумда иштирокчилар БРИКС, ЕОИИ, ЮНИДО, ШҲТ, АСЕАН, ЮНИДО каби ташкилотлар билан интеграциялаш масалаларига эътибор қаратишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БРИКС ўртасида тизимли мулоқот ўрнатишни таклиф қилди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Гоар Барсегян бу ташаббусни БРИКС аёллар тадбиркорлиги форумининг “БРИКС ва халқаро институтлар: саъй-ҳаракатларни барқарор келажак кафолати сифатида бирлаштириш” панел сессиясида маълум қилди.
Иштирокчилар БРИКС кун тартибини ЕОИИ, ЮНИДО (БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти), ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти), АСЕАН (Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси), ЮНИДО ва бошқа халқаро ташкилотлар билан интеграциялаш масалаларига эътибор қаратишди.
Барсегян жаҳон иқтисодиётининг янги конфигурациясининг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири сифатида БРИКС мамлакатлари билан тизимли мулоқотни ривожлантириш Комиссиянинг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
“Шуни инобатга олган ҳолда, саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Иттифоқ ва БРИКС ўртасида тизимли мулоқотни шакллантириш бўйича ишларни йўлга қўйишни таклиф қиламан”, — деди ЕИК вазири.
Маълумот учун, форумда 30 тадан ортиқ давлатдан халқаро ташкилотлар ва ишбилармон доиралар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Барча республикалар ЕОИИга аъзо бўлса, МДҲ ўз-ўзидан йўқолади — Лукашенко