Сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май куни ўтказилади — вазирлик

Мактаблар жамоалари, битирувчилар, ота-оналардан тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари сўралди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Бошланаётган ҳафтада мактабларда сўнгги қўнғироқ жаранглайди. Айтилишича, ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли нотўғри хабарлар тарқалмоқда.
“Жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган”, — дейилади хабарда.
Вазирлик маълум қилишича, мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади.
Фақат мактаблар жамоалари, битирувчилар, ота-оналардан тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари сўралмоқда.
Ёзги таътил: талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга тайёргарлик бошланди