Остонада Марказий Осиё ва Хитой транспорт вазирлари учрашди

Марказий Осиё ва Хитой орасида чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириш муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Остонада Марказий Осиё давлатлари ва Хитой транспорт вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиё ва Хитой орасида чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириш мақсадида транспорт ҳужжатларини электрон кўринишга ўтказишни йўлга қўйиш дастури муҳокама қилинди.

Ушбу дастур электрон ҳужжат айланишини ва юклар ҳаракатини онлайн режимда кузатиш имкониятини таъминлайди. Шунингдек, хорижий рухсатнома бланкаларини (ХРБ) алмашиш механизмини электрон шаклга ўтказишни йўлга қўйиш ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда иккита ҳужжат имзоланди: Халқаро автомобиль ташувларини амалга оширишда рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми ҳамда транспорт идоралари ўртасида англашув меморандуми.
Мажлисда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон транспорт вазирлари ва Туркманистон Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев ҳамда Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаровлар иштирок этди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
МДҲ билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун инфратузилма шаклланган — ЕИК вазири