Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

МДҲ билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун инфратузилма шаклланган — ЕИК вазири

© ЕЭКАрзыбек Кожошев обсудил транспортную интеграцию в регионе СНГ и Большой Евразии
Арзыбек Кожошев обсудил транспортную интеграцию в регионе СНГ и Большой Евразии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2025
Oбуна бўлиш
Вазир ЕОИИнинг асосий ҳамкорларидан бири – МДҲ билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун инфратузилма шакллангани ҳақида маълум қилди.
TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев МДҲ минтақаси ва Катта Евроосиёда транспорт интеграциясини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Арзибек Кожошев МДҲга аъзо давлатлар халқаро иқтисодий форуми доирасида МДҲ ва Катта Евроосиёда транспорт-иқтисодий интеграцияга бағишланган панел сессиясида иштирок этди.
ЕИК вазири ўз нутқида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатувчи транспорт соҳасида интеграция жараёнларининг муҳимлигини қайд этди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) транспорт коридорлари ва логистикасини ривожлантириш ва модернизация қилиш орқали ягона инфратузилмани яратиш транспорт вақти ва харажатларини қисқартиради, бозорларга чиқишни яхшилайди”, — деди Арзибек Кожошев.
Вазир, шунингдек, бугунги кунда ЕОИИнинг асосий ҳамкорларидан бири – МДҲ билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун инфратузилма шакллангани ҳақида маълум қилди.
Грузовые автомобили на трассе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК: Евроосиё транспорт коридорлари масофаларни икки бараварга қисқартиради
Янгиликлар лентаси
0