ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар бўйича Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский баёнот берди.
Асосий фикрлар:
Асосий фикрлар:
Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги музокаралари якунланди;
Россия делегацияси Украина томони билан олиб борилган музокаралар натижаларидан мамнун;
Украина билан 1000 кишига 1000 киши тамойили бўйича маҳбус алмашинуви эълон қилинди;
Киев давлат раҳбарларининг учрашувини талаб қилди, Москва буни инобатга олди;
Россия Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёр;
Москва ва Киев ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз қарашларини тақдим этишга келишиб олдилар.
️Москва ва Киев ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз қарашларини (ёзма равишда батафсил) тақдим этишга келишиб олдилар. ️Қарашлар билан алмашилгандан сўнг музокаралар давом эттирилади.
Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар Истанбулда Москва вақти билан соат 13:30да бошланди ва деярли икки соат давом этди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Украинага Истанбулда ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни давом эттиришни таклиф қилган эди.