Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Истанбулда Россия-Украина музокаралари бошланиш арафасида

© Sputnik / Кирилл Зыков / Медиабанкка ўтишПереговоры России и Украины в Стамбуле
Переговоры России и Украины в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2025
Oбуна бўлиш
Истанбулда 15 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия—Украина тўғридан-тўғри музокаралари ҳозирча бошлангани йўқ.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Бугун эрталаб АҚШ давлат котиби Марко Рубио Истанбулга етиб келди.
Айни дамда у ерда Анқара, Вашингтон ва Киев ўртасидаги уч томонлама музокаралар бошланди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Туркия ТИВдаги манба. АҚШ делегацияси таркибида Рубио ва Келлогг, шунингдек, элчи Барак, Украина делегацияси таркибида Ермак, Умеров ва Сибига бор.

Туркиялик сиёсатчилар Россия делегацияси таркибини юқори баҳоладилар.

"Путин музокараларга юборган жамоа нафақат дипломатик, балки стратегик ҳамдир. Улар музокаралар давомида тинчлик ўрнатиш учун замин қидиришга тайёр. Музокаралар столи мисли шахмат тахтаси. Рус ва украин халқлари ўртасидаги тинчлик умиди стратегия учун қурбон бўлмайди, деб умид қиламан", - деди Туркия "Адолат ва тараққиёт" партияси ташқи алоқалар бўлими раҳбари ўринбосари Иброҳим Халил Қўрқмаз.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков таъкидлаганидек, Россия Истанбулдаги Украина бўйича музокараларда жиддий фикр алмашишга тайёр, аммо уларнинг натижалари Москва позициясига боғлиқ эмас.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишига кўра, Россия узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга тайёр, лекин Киев режими бу сафар ҳам музокаралар атрофида "томоша" уюштирмоқда.
"Биз, албатта, Киевнинг риторикасини диққат билан кузатиб борамиз. Киев режими, кўп йиллардан бери қилганидек, бу ҳолатда ҳам музокаралар атрофида шоу уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Зеленский офиси бир-бирига қарама-қарши, бир-бирига зид ва бир-бирини инкор этувчи баёнотлар бермоқда", - деди Захарова.
Киев режимининг Истанбулдаги музокараларга ёндашуви Украина ичида ҳам танқидларга сабаб бўлмоқда. Раданинг собиқ спикери, депутат Дмитрий Разумков Зеленскийнинг ташрифи можарони ҳал қилиш нуқтаи назаридан ҳеч қандай маъно йўқлигини айтди.
"Мен Зеленский нега у ерга борганини тушунмаяпман, у ерда дам олиш учун иссиқ эмас ва у ерга фақат ОАВ билан гаплашиш учун самолётда бориш унчалик самарали эмас. Музокаралар умуман бўладими ёки Украина делегацияси улардан воз кечиб ватанга қайтадими ёки йўқми - аниқ тушунмаяпмиз", - дейди собиқ депутат.
Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский 15 май куни матбуот вакилларига берган баёнотида қуйидагиларни маълум қилган эди:
Россия Истанбул музокараларини 2022 йилда тўхтатилган тинчлик жараёнининг давоми сифатида кўради;
️Россия делегациясининг вазифаси — можаронинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали узоқ муддатли тинчликка эришиш;
️делегацияга Россия президенти томонидан барча керакли ваколатлар берилган;
️Россия делегацияси конструктив ёндашув ва можарони ҳал қилиш йўлларини излаш тарафдори.
Россия делегацияси таркиби
Мединскийдан ташқари делегация таркибида ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳам бор.
Бундан ташқари, делегацияга экспертлар ҳам киритилган: Бош штаб Ахборот бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Александр Зорин, президент ҳузуридаги Гуманитар соҳадаги давлат сиёсати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Елена Подобреевская, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари 2-департаменти директори, Халқаро ишлар вазирлиги директори Алексей Миличук, Мудофа вазирлиги Халқаро ишлар бошқармаси директори ўринбосари Виктор Шевцов.
Государственный визит президента РФ В. Путина в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Украина билан музокаралар учун Россия делегацияси таркибини тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0