Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ушаков Украина билан Туркиядаги музокараларда нималар муҳокама этилишини маълум қилди

Ушаковнинг қайд этишича, Россиянинг Истанбулдаги бош консуллиги ва Туркия ҳукумати учрашув ўтказиладиган жой билан шуғулланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Истанбулдаги Украина билан музокараларда Россия делегацияси ҳам сиёсий, ҳам техник масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “Россия 1” телеканали журналисти Павел Зарубинга маълум қилди.
"Делегация ҳам сиёсий, ҳам, айтардим, сон-саноқсиз техник масалаларни муҳокама қилади. Шундан келиб чиқиб, таркиб аниқланади", — деди у.
Ушаковнинг қайд этишича, Россиянинг Истанбулдаги бош консуллиги ва Туркия ҳукумати учрашув ўтказиладиган жой билан шуғулланмоқда.
Унга кўра, Туркия президенти Россия етакчиси билан телефон орқали суҳбатда “тўлиқ анъанавий турк меҳмондўстлиги”ни тақдим этишга ваъда берган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия музокараларга тайёргарликни давом эттирмоқда — Песков